+7 (701) 759 90 19
USD 399.51 EUR 447.33
RUB 5.78 CNY 56.10
Янгиликлар

ҚР Президенти Россиянинг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди

20 Май 16:02
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Россиянинг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкинни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Учрашувда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қозоғистон Президенти икки томонлама форматда, шунингдек Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида коронавирус пандемияси даврида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар жорий йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган XVII ҳудудлараро ҳамкорлик форумига тайёргарликни муҳокама қилдилар. Президент ушбу тадбирнинг сифати ва мазмунини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив