ҚР Президенти Россиянинг «Комсомольская правда» газетасига суҳбат берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Солиқ юкини камайтириш Қозоғистон ҳам, Россия ҳам ўз олдига қўядиган стратегик мақсаддир. Бу иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва инвестиция муҳитининг жозибадорлигини таъминлашда муҳим омилдир, деди Қасим-Жомарт Тоқаев Россиянинг «Комсомольская правда» газетасига берган суҳбатида, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистонда солиқ ставкалари бошқа МДҲ мамлакатлари билан таққослаганда пастроқ. Бу ИП ва юридик шахсларнинг даромадларига, ҚҚС, жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиққа тегишли. Шу билан бирга, кўплаб ривожланган мамлакатларга нисбатан олганда, Қозоғистоннинг солиқ тизими, Россияда бўлгани каби «меҳмондўст» бўлиб, барча кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Биздаги солиқ тизимининг афзаллиги шундаки, тадбиркорлар молия органлари билан минимал алоқада бўлишади. Солиқ маъмуриятчилиги процедуралари ахборот тизими орқали амалга оширилиши мумкин ва аслида ҳам шундай бўлиши керак. Қозоғистонда солиқ органларининг тадбиркорлик фаолиятига аралашиши қонунан тақиқланган», - деди Давлат раҳбари интервьюсида.

«Тадбиркорларга кенг кўламли солиқ имтиёзлари, шу жумладан махсус солиқ режимлари тақдим этилади. Уч йил давомида микрофирмалар ва кичик корхоналар даромад солиғи тўлашдан озод қилинди, солиқ текширувларига мораторий жорий этилди», - дея эслайди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Бундан ташқари, Қозоғистон Президенти Россиянинг божхона операцияларини рақамлаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришганини қайд этди. Божхона органлари автоматик рўйхатга олиш ва декларацияларни автоматик равишда бериш каби одам иштирокини деярли мутлақо истисно қиладиган технологияларни жорий этганига тўхталиб ўтди.

«Шу жиҳатдан олганда, Қозоғистон учун Россиянинг интеллектуал ўтказиш пункти модели қизиқдир. Солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш соҳасида Россия дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Солиқ назоратини кучайтириш ва бунда катта маълумотлар технологияларини қўллаш амалиётингиз алоҳида эътиборга лойиқ», - дея таъкидлади ҚР Президенти.
Сўнгги хабарлар