ҚР Президенти Россия делегацияси билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти «Астана» халқаро молия марказида Россия Бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук ва «Сбербанк» президенти ва бошқарув кенгаши раиси Герман Греф бошчилигидаги Россия делегацияси билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Тадбир давомида Россия делегацияси вакиллари Қозоғистон Президентига рақамли ечимлар, рақамлаштириш соҳасидаги комплекс ривожланиш лойиҳалари ҳақида батафсил сўзлаб берди ва Sber экотизимидан фойдаланиш тажрибалари билан ўртоқлашди.


Кейин Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Ҳукумати раҳбарлари ва Россия делегацияси билан экотизимларни технологик ривожлантириш, давлат хизматларини рақамлаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари иштирокида Қозоғистон ва Россия ўртасида рақамлаштиришга оид ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.



Сўнгги хабарлар