ҚР Президенти полиция ходимларини касб байрами билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Twitter саҳифасида Қозоғистон полиция ходимларини касб байрами билан табриклади, дея хабар беради Kazinform.

«Мен Қозоғистон полиция ходимларини касб байрами билан табриклайман! Жасорат, садоқат, қатъият каби фазилатлар жамият тинчлиги ва хавфсизлигининг гаровидир. Сизлар ҳатто оғир пайтларда ҳам, масалан, пандемияга қарши курашда зиммангизга юкланган вазифаларни содиқлик билан бажаряпсизлар. Барча полиция ходимларига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!», - деб ёзди Давлат раҳбари.


Сўнгги хабарлар