ҚР Президенти Парламент VII чақириқ 1-чи сессиясида нутқ сўзлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентнинг VII чақириқ 1-чи сессиясида нутқ сўзлади, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари ўтган чақириқ депутатларига самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, янги таркибдаги Мажилис депутатларига муваффақият тилади.

«Беш йил ичида Парламент 410 та қонун қабул қилди. Депутатлар қонун ташаббускорлиги ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 60 қонун лойиҳасини тайёрлади», - деди Қозоғистон Президенти.



Давлат раҳбари янги депутатлар ушбу суръатни сақлаган ҳолда, муваффақиятли фаолият юритиши лозимлигини таъкидлади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг энг ривожланган ўттиз мамлакат сафига қўшилиш мақсадига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган:

- ҳуқуқий давлатни ривожлантириш

- кучли ва инклюзив жамиятни шакллантириш учун самарали ижтимоий сиёсат олиб бориш

- фуқаролар фаровонлигини таъминлаш учун миллий иқтисодиётни тизимли ривожлантириш

- мамлакат ҳудудларининг тизимли тараққиётини таъминлаш учун транспорт, энергетика ва рақамли инфратузилмаларни ривожлантириш

- сиёсий модернизация

- фуқаролик жамияти вакилларининг фаоллигини ошириш ва ёшлар сиёсатини такомиллаштириш

- инсон ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилиш каби устувор вазифаларга тўхталди.

Сўнгги хабарлар