ҚР Президенти овул ҳокимлари сайловлари бўйича йиғилиш ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ ҳокимларини сайлаш бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари вилоят ва республика аҳамиятидаги шаҳарларнинг ҳокимлари билан қишлоқ ҳокимлари сайлови бўйича йиғилиш ўтказди. Мажлисда Президент маъмурияти ва ҳукумат раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Президент яқинлашиб келаётган сайлов кампаниясининг муҳимлигини таъкидлади.

«Ушбу воқеа мамлакатимиз тарихидаги муҳим воқеа. Аслида, бу биз учун стратегик вазифа. Фуқароларимиз биринчи марта маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбарини бевосита сайлаш имкониятига эга бўладилар. Биз бунга босқичма-босқич ва тизимли равишда эришдик», - деди Президент.



Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йилги Мурожаатномасида қишлоқ ҳокимларини тўғридан-тўғри сайлаш ташаббуси билан чиққанини эслатди. Бир йилдан кам вақт ичида бу иш бошланди.

Давлат раҳбари Қозоғистон аҳолисининг 40 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларда яшаётганини таъкидлаб, ушбу сиёсий тадбир биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси манфаатлари йўлида амалга оширилаётганини таъкидлади.



«Умид қиламанки, бўлажак сайловлар бизнинг сиёсий ислоҳотларимизга янги туртки беради. Шунингдек, бу аҳолини давлат бошқаруви ва қарор қабул қилиш жараёнига жалб қилишга имкон беради», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент партия рақобатини кучайтириш масаласига эътибор қаратди. Партиядан номзодни кўрсатиш давлатнинг институционал яхлитлигини мустаҳкамлайди ва сиёсий жараённинг шаффоф бўлишига ёрдам беради.


Сўнгги хабарлар