ҚР Президенти Олий аудитор палатасини ташкил этиш бўйича топшириқ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳисоб қўмитаси раиси Наталья Годуновани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Миллий жамғармадан мақсадли трансфертлардан фойдаланиш бўйича ўтказилган аудитнинг дастлабки натижалари ҳақида маълумот берилди.

Аудит 290 миллиард тенгелик 20 та объектни қамраб олди.

Шунингдек, Миллий жамғармадан турли йўналишларга ажратилган 2,2 триллион тенгенинг сарфланиши таҳлил қилинган.

Президент Ҳисоб қўмитасини Олий аудитор палатаси этиб қайта ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар