15:25, 12 Апрел 2021 | GMT +6
ҚР Президенти олимларни касб байрами билан табриклади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев олимларни касб байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Давлат раҳбарининг Twitter саҳифасига таяниб.
«Мен олимларни касб байрами билан табриклайман! Қозоғистон илм-фан куни таниқли олим Қ.Сатпаевнинг туғилган кунига тўғри келаётгани рамзий маънога эга», - деб ёзган Қозоғистон Республикаси Президенти.
«Истиқболли илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, миллатнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш - бу сўзсиз ҳал қилиниши керак бўлган стратегик вазифалар» - дея хулоса қилди Қасим-Жомарт Тоқаев.
«Одамларнинг космик тадқиқоти даври 60 йил олдин бошланган. Юрий Гагариннинг Бойқўнғир космодромидан қилган парвози дунё илм-фани тараққиётининг ёрқин рамзига айланди. Қозоғистон халқаро дастурларда фаол иштирок этади, космик технологияларни ўзлаштиради», - деди Давлат раҳбари.