ҚР Президенти ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Касбий байрамингиз билан табриклайман!

Журналистика соҳасида ишлаш катта шараф ва катта масъулиятдир. Халқимизнинг бирлигини ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда маҳаллий оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади.

Журналистлар сафида ўз касбининг юксак ва эзгу ғояларига доимо содиқ бўлган ўз ишининг ҳақиқий усталари бор. Жамият манфаати йўлида ҳалол ва сидқидилдан меҳнат қилиб, ҳақли равишда миннатдор ўқирманлар ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлдилар.

Бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотлар оқими билан тўлиб кетган. Бундай қийин шароитда сизнинг объектив ва танқидий нуқтаи назарингиз сохта ва чайқовларнинг тарқалишига ишончли тўсиқ бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳозирда профессионал журналистиканинг аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам юқори.

Барчамиз олдида энг муҳим вазифа – «Янги адолатли Қозоғистон»ни қуриш турибди. Мақола ва ҳикояларингиз, журналистик суриштирувларингиз ана шу улкан мақсадни амалга оширишга улкан ҳисса қўшмоқда. Шу боис, ўз соҳасидаги ҳақиқий профессионалларнинг хизматларини муносиб баҳолаш чуқур рамзий маънога эга.

Миржақип Дулатовнинг «Маҳаллий матбуоти кучли бўлган мамлакатнинг келажаги буюк» деган сўзлари доимо долзарбдир.

Мамлакатнинг ахборот хавфсизлиги ва мафкуравий суверенитетини таъминлаш учун маҳаллий журналистлар Қозоғистон ва жаҳонда рўй бераётган воқеаларга ўз нуқтаи назарига эга бўлиши зарур. Биз бутун жамиятга ўрнак бўлиб, жамоат манфаатларини таъминлашга интилишимиз керак. Чунки халқ ишончини оқлаш бизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Ишончим комилки, биз ҳамжиҳатликни сақлаган ҳолда, Янги Қозоғистонни барпо этиш йўлида биргаликда юксак марраларни забт этамиз!

Барчангизга фаровонлик, муваффақият ва ижодий илҳом тилайман!
Сўнгги хабарлар