ҚР Президенти Никол Пашинянни Арманистон Бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Никол Пашинянни Арманистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform Ақордага асосланиб хабар беради.

«Сизга билдирилган ишонч – жамиятда барқарорлик, бирлик ва тотувликни таъминлаш, фуқаролар фаровонлигини ошириш, Арманистоннинг халқаро майдонда обрўсини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатингизни кенг қўллаб -қувватлашининг яққол далилидир», - дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Никол Пашиняннинг жуда масъулиятли давлат лавозимидаги Арманистоннинг барқарор ривожланиши ва тараққиётига, шунингдек, Қозоғистон билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларнинг кенгайиши ва чуқурлашишига ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Давлат раҳбари Арманистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик ва муваффақият, дўст арман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Аввалроқ Никол Пашинян парламент кўпчилигининг тавсияси билан Арманистон бош вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар