ҚР Президенти миллий хавфсизлик тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент томонидан ўтказилган йиғилишда Миллий хавфсизлик қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбир олдидан Қасим-Жомарт Тоқаев хизмат вазифасини бажаришда ҳалок бўлган МХҚ ходимларини ёд этишга бағишланган махсус стелага гулчамбар қўйди. У, шунингдек, Қўмита марказий аппаратининг 2017 йилда таъмирланган музейида ташкил қилинган, мустақилликка эришилгандан бери Қўмитанинг ривожланиш тарихини акс эттирадиган экспозицияни кўрди.











Тадбирда Қозоғистон Президенти МХҚ раиси Карим Масимовнинг ҳисоботини, Қўмитанинг таркибий ва ҳудудий органлари раҳбарларининг ҳисоботини тинглади. Учрашув якунида Президент миллий хавфсизлик тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.
Сўнгги хабарлар