ҚР Президенти маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга бағишланган форумда иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Samruk Business Forum маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга бағишланган форумда иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, бугунги форум маҳаллий бизнес ва «Самруқ-Қазина» вакиллари учун муҳим учрашувдир.

Хусусан, умумий қиймати 67 миллиард тенгега тенг офф-тейк ёки олдиндан тузилган шартномалар ва стратегик шартномалар имзоланди. Президент фонд ишига юқори баҳо берди.

«15 дан ортиқ йўналишларда жуда яхши ва мазмунли режалар мавжуд. Хусусан, холдинг харидларини оптималлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Корхоналарни, шу жумладан, турғун компанияларни қўллаб-қувватлаш учун дастурлар ишлаб чиқилди», - деди Давлат раҳбари.



Қасим-Жомарт Тоқаев пандемиянинг иқтисодий оқибатларига қарши курашишда йирик давлат корпорациялари ва корхоналар ўртасидаги шерикликни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.



«Илғор технологиялар, маҳсулотни тақсимлашнинг оқилона сиёсати ва малакали мутахассислар муваффақиятнинг асосий манбалари ҳисобланади. Буни амалда исботлаган кўплаб компаниялар мавжуд. Бундан ташқари, бизнинг компанияларимиз адолатли рақобатлаша олишди ва узоқ муддатли шартномаларни имзолашди. Бу – Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати юқори эканлигини англатади. Бир қатор компаниялар экспорт бозорини ҳам ривожлантирмоқда. Ушбу компанияларнинг баъзилари ўз товарларини экспорт қиладилар. Аммо бундай корхоналар сони озлигини тан олишимиз керак. Шунинг учун давлат ва давлат корпорациялари бизни қўллаб-қувватлашни давом эттиради», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.



Форумда «Самруқ-Қазина» АЖ бошқарув раиси Ахметжан Есимов, «Ақ Жол» партияси раиси Азат Перуашев ва Қозоғистон машинасозлар уюшмаси раиси Меирам Пшембаевлар ҳам сўзга чиқдилар.


Давлат раҳбарига инвестиция ташаббуслари, Фондни инвестиция холдингига босқичма-босқич айлантириш жараёни ва «Қазақтелеком» АЖнинг қатор рақамли лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Форум якунлари бўйича бир қатор офф-тейк шартномалар ва стратегик битимлар имзоланди.


Сўнгги хабарлар