ҚР Президенти қозоғистонликларни мамлакатнинг 19 миллионинчи фуқароси билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон аҳолиси 19 миллионга етди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterда ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Қозоғистон аҳолиси тарихий даражага етди. Алмати вилоятида туғилган, Жания Азаматқизи мамлакатнинг ўн тўққиз миллионинчи фуқароси сифатида рўйхатга олинган.

Жания - оиланинг тўртинчи фарзанди. Ота -онаси ва Қозоғистон халқини бу қувонч билан табриклайман. Чақалоқнинг умри узоқ бўлсин! «, - деб ёзади Президент.



Сўнгги хабарлар