ҚР Президенти коронавирусга қарши эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Давлат раҳбари Қарағанди фармацевтика заводи томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник-V» вакцинаси билан эмланди. Эмлашдан кейин президентнинг аҳволи яхши. Ён таъсири йўқ. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди.

«Давлат раҳбари фақат эмлаш ва коллектив иммунитетни шакллантириш орқали Қозоғистон фуқаролари коронавирусни енгиб, барча чекловларни олиб ташлаб, нормал ҳаётга қайтишларига амин», - дейилади хабарда. Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев аҳолини тезроқ эмлашга чақиргани айтилган, чунки бу ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилишнинг ягона йўли.

Аввалроқ Президент Ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи органларга хориждан вакциналар етказиб беришни таъминлаш ва маҳаллий вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек эмлаш жараёнини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берган эди.

Сўнгги хабарлар