ҚР Президенти Қарағанди вилоятида полиметалл рудаларни қайта ишлаш заводининг ишга туширилишида иштирок этди

None
None
JEZQAZǴAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Қарағанди вилояти, Жайрем кентида янги рудаларни қайта ишлаш мажмуаси расман ишга туширди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Руда бойитиш фабрикаси қурилишида 2500 га яқин киши ишлаган. Жайрем кенти учун янги лойиҳанинг ишга туширилиши янги ҳаёт ва ривожланиш учун катта истиқболларни очиб беради. Бойитиш фабрикаси Қозоғистонда цинк ва қўрғошин концентратларини ишлаб чиқарувчи энг йирик завод бўлади. Заводда 400 киши ишлайди.



Қарағанди вилояти ҳокими Женис Қасимбек Президентга ушбу лойиҳанинг ҳудуд учун аҳамияти ҳақида гапириб берди. Янги заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ассортименти ошади ва ишлаб чиқариш 2,5 баробар ошиб, 5 млн тоннагача етади. Қайта ишланган маҳсулотларнинг экспорти ҳам ошади ва солиқ тушумлари 1,5 млрд тенгегача кўпаяди. Лойиҳа бошланганидан бери инвестор максимал даражада қўллаб-қувватланди. Тизимли ишлар натижасида коронавирус эпидемиясига қарамай, лойиҳа ўз вақтида якунланди.

Президентга маълумот берилишича, ҳозирда Қарағанди вилоятида қиймати 2 трлн тенгедан ортиқ бўлган 50 та йирик сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу йил 14 та лойиҳа ишга туширилади ва вилоятдаги саноат корхоналари инфратузилмасига инвестициялар ҳажми 230 млрд тенгени ташкил этади



«Казцинк» МЧЖ бош директори Aлександр Хмелев Қасим-Жомарт Тоқаевга завод қурилиши 3 йил ичида якунланганини ва коронавирус эпидемияси топшириқни бажаришга халақит бермаганини айтди. Унга кўра, бойитиш фабрикасининг ишга туширилиши нафақат Жайрем, балки бутун Қарағанди вилояти ривожланишининг янги босқичи бўлади. У йилига 5 миллион тонна рудани қайта ишлайди. Бу компанияга камида 15 йил ишлаш имконини беради.


Бундан ташқари, «Казцинк» компанияси қишлоқни ободонлаштиришга қарийб 5 млрд тенге аэжратди. Маҳаллий шифохона учун замонавий ускуналар сотиб олинди, компетенцияларни ривожлантириш маркази ташкил этилди, коммунал соҳани модернизация қилиш ва ривожлантириш учун ҳар йили маблағ ажратилмоқда.


Жайрем тоғ-кон комбинати раҳбари Еркин Шайхин Президентга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, қишлоқ қайта тиклангани ва ижобий ўзгаришлар рўй бераётгани, шунингдек, маҳаллий аҳоли янги заводнинг ишга туширилишидан умидвор эканликларини айтди.

Президент тадбир якунида ушбу йирик лойиҳани амалга оширишда иштирок этган корхона ходимларига ва барча фуқароларга миннатдорлик билдириб, уларга муваффақиятлар тилади.




Сўнгги хабарлар