ҚР Президенти: Фуқаролик жамияти институтларини иложи борича қўллаб -қувватлаш керак

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Фуқаролик жамияти институтларини имкон қадар қўллаб -қувватлаш керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқ Ассамблеясининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги миллатлараро муносабатларнинг тизимли таҳлилини ўтказмоқда. Бундан ташқари, вазирлик зиддиятли вазиятда самарали жавоб бериш усулларини белгилайди. Барча даражадаги ҳокимлар тавсияномаларни сифатли бажариши керак «,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари бу ишда Aссамблеянинг ишига таяниш кераклигини таъкидлади.

«Тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш учун фуқаролик жамияти институтларига ҳам максимал даражада ёрдам берилиши керак. Тегишли мансабдор шахслар ўз фаолиятини мувофиқлаштириш учун бевосита жавобгардир. Бу соҳада бепарволик ва хатоларга йўл қўймаслик даркор. Ҳамма буни ёдда тутиши керак «, деди Президент.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар