ҚР Президенти ЕОИИ мамлакатларига трансчегаравий транспорт салоҳиятини ривожлантиришни таклиф қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқининг трансчегаравий транспорт артериялари ва логистика марказлари салоҳиятини ривожлантириш зарур. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Трансчегаравий транспорт артериялари ва логистика марказлари салоҳиятини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг «Бир макон - бир йўл» ташаббуси билан интеграцияси ва замонавий логистика инфратузилмасини шакллантириш иттифоқнинг жаҳон савдосига иқтисодий таъсирини сезиларли даражада кучайтиради», -деди Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида.

Президентнинг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари аллақачон инфратузилма ва транспорт лойиҳалари пакетини ишлаб чиқмоқда.

«Уларни амалга оширишни тезлаштиришдан ташқари, трансчегаравий транспорт хизматлари учун жозибадор тарифни яратиш муҳим. Аввал айтганимдек, мен транспорт агентликларини яқинроқ ишлашга чақираман. Бундан ташқари, менимча, комиссия барча мамлакатлар билан биргаликда транспорт йўлаклари ва тўсиқларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни таклиф қилиши мумкин»,- деди ҚР Президенти.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар