ҚР Президенти бугун Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади

None
None
MOSKVA. Kazinform – Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Москвага ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform.

Бугун Нур-Султан вақти билан соат 13:00да Қозоғистон Президенти Қизил майдонда бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этади. Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев номаълум аскар қабрига гулчамбар қўяди ва Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган қабулда иштирок этади.



ТАСС агентлигининг хабар қилишича, бугун Россиянинг 28 та шаҳрида, шу қаторда қаҳрамонлар шаҳарлари ва ҳарбий округлари, армия корпуслари ва флотлари бўлган шаҳарларда Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтади.



Россия пойтахтига, шунингдек, Абхазия Президенти Аслан Бжания, Молдова Президенти Игорь Додон, Сербия Президенти Александр Вучич, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳам келган. Эндиликда Босния ва Герцеговина Президиуми сербиялик аъзоси Милорад Додик ва Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Жанубий Осетия Президенти Анатолий Бибиловнинг келиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар