ҚР Президенти БМТнинг Венадаги бўлинмаси бош директорини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТнинг Венадаги бўлинмаси бош директори, БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Валини қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик, коррупсия, терроризм ва кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев БМТнинг халқаро муносабатлардаги муҳим ролини қайд этиб, Қозоғистон барқарор ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида жаҳон ташкилоти билан яқин ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Президент Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг минтақадаги, хусусан, Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан олиб бораётган фаол фаолиятини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Қозоғистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё учун янги дастури қабул қилинганини олқишлади. Ушбу дастур келгусидаги муваффақиятли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Гада Вали мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, ҳуқуқ-тартибот тизимини модернизация қилиш жараёнини юқори баҳолади. Шунингдек, у БМТ ходимларини Афғонистондан эвакуация қилиш ва Алматига жойлаштиришда кўрсатган ёрдами учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирди.

Сўнгги хабарлар