ҚР Президенти БМТ 75 йиллигига бағишланган олий даражадаги тадбирда нутқ сўзлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг 75 йиллигига бағишланган олий даражадаги тадбирда видеомурожаат қилди. Тадбир коронавирус эпидемияси туфайли онлайн тарзда ўтказилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага ҳавола қилиб.

«Сўнгги ўттиз йил ичида Қозоғистон БМТнинг барча асосий органларида, шу жумладан Хавфсизлик Кенгашида можароларни ҳал қилиш, ядро қуролини тарқатмаслик ва қуролсизлантириш, терроризмга қарши кураш, динлараро ва миллатлараро мулоқот ва денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш каби устувор вазифаларни илгари суришга ўз ҳиссасини қўшди», - дея таъкидлади Қозоғистон Президенти.

ҚР Президенти, шунингдек, бугунги кунда мультилатерализмга катта хавф таҳдид қилаётгани ва совуқ уруш тугаганидан бери бундай бўлмаганлигини таъкидлади.

«COVID-19 инфекциясини бошқариш жуда қийин бўлиб боряпти. Дунёда оммавий қуролланиш жараёни тобора кучайиб бормоқда. Стратегик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш тўхтаб қолди.

БМТ Низомида белгиланган мақсадларга энди эришилмайди, деган фикрлар мавжуд.

Мен ўз мамлакатим Президенти ва БМТнинг собиқ юқори лавозимли расмийси сифатида, бу нуқтаи назарга мутлақо қаршиман.

Шунга қарамай, биз

умидимизни сўндирмасдан;

умумий мақсаддан воз кечмаслигимиз ва унга эришиш йўлидаги ҳаракатларимизга янгича туртки беришимиз керак;

анархияга йўл қўймасдан халқаро ҳуқуққа асосланган ҳамжамият қуришни давом эттиришимиз керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.




Сўнгги хабарлар