+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

ҚР Президенти: Бизнинг вакцинамиз бутун дунёда тан олинган

4 Октябрь 18:12
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти: Бизнинг вакцинамиз бутун дунёда тан олинган

TARAZ. Kazinform – Қозоғистонда ишлаб чиқарилган вакцина Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мусулмон мамлакатларига экспорт қилинади. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарадиган «Otarbiopharm» биофармацевтика заводига ташрифи чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султанда қанча аҳолиси Pfizer вакцина билан эмланди Қозоғистонда 126,6 минг киши Pfizer вакцинанинг I-чи дозаси билан эмланди Туркистон вилоятида ревакцинация давом этмоқда

Президент завод ходимлари билан суҳбат чоғида лойиҳанинг муҳимлигини таъкидлади ва маҳаллий вакцина коронавирусга қарши курашда ва аҳоли саломатлигини яхшилашда катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

«Барчангизни табриклайман. Аслида, бу катта ютуқ. Мамлакатимиз учун зарур бўлган ишлаб чиқариш. Асосий иш бажарилди. Ҳаммаси жойида. Бу ишни келаси йили ҳам давом эттирамиз. Вакцина жуда самарали. Гуманитар ёрдам сифатида биз бу вакцинани Афғонистон ва бошқа мусулмон мамлакатларига юборамиз. Бизнинг вакцинамиз бутун дунёда тан олинган. Шундай қилиб, барчангизни табриклайман! Раҳмат. Бу жуда мураккаб жараён, ишлаб чиқариш. Аслида, дунёда бундай маҳсулотни чет элда ишлаб чиқариш уч-тўрт йил давом этади. Биз ишни тўққиз ой ичида бажардик. Шунинг учун меҳнатларингиз давлат томонидан юқори баҳоланади»,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Жамбил вилоятига келди. Давлат рахбари Қордай туманидаги QazVac вакцинасини ишлаб чиқарадиган заводга ташриф буюрди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив