ҚР Президенти: Биз Қозоғистондаги барча болалар учун бахтли ҳаётни таъминлашимиз керак

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиғи, ёш авлодни тарбиялаш ва ривожлантириш давлатнинг устувор вазифаси эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда ҚР Президенти ўзининг Twitterдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун бутун дунё болалар кунини нишонламоқда. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, ёш авлодни тарбиялаш ва ривожлантириш бизнинг устувор вазифаларимиздир. Биз Қозоғистондаги барча болалар учун бахтли ҳаётни таъминлашимиз керак. Биз ҳар бир боланинг овозини тинглашимиз лозим!», - деб ёзган Давлат раҳбари.


Сўнгги хабарлар