ҚР Президенти Бердибек Сапарбаевни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ва жамоат арбоби Бердибек Сапарбаевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбарига ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, Президент ташаббуслари, сиёсий ислоҳотлар кенг муҳокама этилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Бердибек Сапарбаев ўзи раҳбарлик қилган Жамбил вилоятида Давлат раҳбарининг топшириқлари бажарилиши юзасидан батафсил маълумот берди. Хусусан, фуқароларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, жамият аҳиллиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга қаратилган «Асар», «Туған жерге тағзым», «Жомарт түлек» ва «Бейбітшілік пен келісім» лойиҳалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Жамбил вилоятида амалга оширилган пилот лойиҳа ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу ташаббуслар замирида ҳар бир оиланинг ўзини-ўзи таъминлаши учун шароит яратиш ётади.

Бердибек Сапарбаев Қасим-Жомарт Тоқаевга қурғоқчилик даврида қишлоқ хўжалигини заифлаштирмасдан, уни янада ривожлантиришни, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва ота-оналар билан биргаликда болаларни меҳнатга жалб қилишни таклиф қилди.

Учрашувда ёшларни иш билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар