ҚР Президенти Бельгия қироли Филипп билан учрашди

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бельгияга расмий ташрифи Бельгия қироли Филипп билан учрашувдан бошланди, дея хабар беради Kazinform Aкордага таяниб.

Президент пандемиядан кейин Европага илк ташрифига алоҳида эътибор қаратганини таъкидлади. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.


– Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Мамлакатимизга уч марта ташриф буюриб, бунга катта ҳисса қўшдингиз, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент Қозоғистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларга эътибор қаратди.

Бельгия қироли мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ишлар ҳақидаги маълумотлар билан қизиқди.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Бельгия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини қайд этди. Шунингдек, келаси йилнинг сентабр ойида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи бўлиб ўтишини маълум қилди. У ушбу муҳим тадбирда қирол Филипп ҳам иштирок этишига умид билдирди.


Сўнгги хабарлар