ҚР Президенти ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар идоралари ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақорда саройида ҳарбий хизматчиларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига юқори ҳарбий ва махсус унвонларни, синф унвонларини, шунингдек, орден ва медалларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокчиларни Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба куни билан табриклади ва бу йил халқимизнинг қаҳрамонлик анъаналарини акс эттирувчи иккита байрам Мустақилликнинг 30 йиллиги доирасида ўтказилаётганини айтиб ўтди.

«Мустақилликнинг қадр-қиммати ернинг яхлитлиги ва мамлакат тинчлигидир. Ушбу бебаҳо қадриятлар Қуролли Кучларимиз томонидан қўриқланмоқда. Мустақиллик йилларида Биринчи Президент - Елбасы Нурсултон Назарбоев туфайли биз давлатимизнинг кучли мудофаа тизимини шакллантирдик. Биз аскарларимизнинг жанговар руҳи ва профессионаллигини оширдик. Бугун армиямиз мамлакатимизнинг мустаҳкам қалқони, мустақиллигимизнинг устунидир», - деди Президентимиз.

Давлат раҳбари барча ҳарбий хизматчиларга ва ички ишлар ходимларига Ватанга садоқатли хизматлари учун миннатдорлик билдирди ҳамда ҳарбий хизматчиларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига юқори ҳарбий ва махсус унвонларни, синф унвонларини, шунингдек, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.




Сўнгги хабарлар