ҚР Президенти АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Майкл Помпео COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича халқаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШга Қозоғистонни қўллаб-қувватлагани ва инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. АҚШ Давлат котиби Вашингтоннинг пандемияни имкон қадар тезроқ бартараф этиш учун икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Президент Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларидаги эпидемиологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Суҳбат давомида Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий мулоқотларни янада чуқурлаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ҳақида келишувга эришилди.

Томонлар Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини ривожлантириш, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича биргаликда ишлашни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Сўнгги хабарлар