ҚР Президенти Ақмола вилоятидаги Қуёш электр станцияси фаолияти билан танишди

None
None
AQMOLA. Kazinform – Президент бугун Ақмола вилоятининг Целиноград туманига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда.

Президентнинг ташрифи «Hevel Kazakhstan» масъулияти чекланган жамиятига қарашли Қуёш электр станциясидан бошланди. Ушбу объект жорий йилда фойдаланишга топширилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга минтақада «яшил энергия»ни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берилди. 100 МВт қувватга эга электростанция қурилишига қарийб 30 миллиард танга инвестиция киритилган. Завод йилига 148 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаради. Қурилиш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида компаниянинг ўзининг ишланмалари, жумладан, гететузилмали икки томонлама Қуёш модули каби инновацион технологиялардан фойдаланилган.



Президент Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш муҳимлигини қайд этди ва электр станцияси ходимларига муваффақият тилади.




Сўнгги хабарлар