ҚР Парламенти Мажилисига партиясиз депутатлар ҳам сайланиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Референдумда халқ Конституцияга таклиф қилинаётган ўзгаришларни маъқуллаб овоз берса, Парламент Мажилиси ва вилоятлар маслихатларига партиясиз депутатлар ҳам сайланиши мумкин бўлади. Яъни, сайловда фуқаролар ўз номзодини кўрсатиши мумкин бўлади. Бу ҳақда ҚР Давлат котиби Ерлан Қарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Давлат котиби ўзининг You Tube каналида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлардан муайян фуқарога қандай фойда борлигини тушунтириб берди.

«Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил мақоми мустаҳкамланмоқда. Омбудсман мустақил бўлади ва ҳеч қандай давлат органи ёки мансабдор шахсга ҳисоб бермайди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фуқаролар ҳуқуқларини реал ҳимоя қилишнинг кафолатига айланади», — деди Давлат котиби.

Бир мандатли сайлов округларининг жорий этилиши Мажилис ва вилоят маслихатлари депутатлигига сиёсий партиялар билан бир қаторда партиясиз депутатлар ҳам сайланиш имкониятини беради.

«Шаҳар ва туманлар маслихатларига келсак, улар бутунлай бир мандатли депутатлардан иборат бўлиши режалаштирилган. Бу сайловчиларга нима беради? Биринчидан, ҳозир кўпчилик фуқаролар ўз ҳудудидан сайланган депутатларини танимайди, чунки улар фақат партия рўйхати бўйича сайланади. Энди сайловда фуқаролар нафақат ўз партиясига, балки аниқ номзодга ҳам овоз беришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, улар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин бўлади. Депутатлар эса ўз сайловчилари олдида шахсан жавобгар бўлади», - деб тушунтирди Ерлан Қарин.

Қозоғистон Республикаси Давлат котибининг сўзларига кўра, депутатлар аҳолини ўйлантираётган барча масалаларни, масалан, йўлларни таъмирлаш, сифатли сув билан таъминлаш, янги мактаб ва шифохоналар қуриш, аҳолини иш билан таъминлаш бўладими, барча масалаларни ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларини амалга оширади.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар