ҚР Олий суд судьялари сайланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Парламент Сенатининг ялпи мажлисида Олий суд судьялари сайланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, Амир Досжон Сарманқулули ва Нуришев Қамбар Жумабайули Олий суд судьялари этиб сайланди.

«Давлат раҳбари ушбу фуқароларни Олий суд судьяси этиб сайлаш бўйича тавсиянома берди. Бу одамлар кўп йиллик судьялик тажрибасига эга», — деди Олий суд кенгаши раиси Денис Шипп.

Шу муносабат билан мазкур судьялар ўз соҳасининг малакали мутахассислари бўлиб, вилоят судларига раҳбарлик қилишини таъкидлади.

Судьялар сайланганидан сўнг парламент Сенатининг ялпи мажлисида қасамёд қабул қилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар