ҚР Мудофаа вазирлиги «Армияда ноль ўлим» дастурини ишлаб чиқади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Қуролли Кучларида шахсий таркибнинг ўлими ва жароҳатланиши сабабларини аниқлаш, бунинг натижасида «армияда ноль ўлим» чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ёзги ўқув даври бошланишига бағишланган йиғилишда шундай кўрсатма берди, деб бермоқда Kazinform.

Мудофаа вазирлиги раҳбари жанговар тайёргарликни қайта йўлга қўйиш доирасида тайёргарлик сифатини ошириш, шахсий таркибни тайёрлаш дастурларини тўлиқ амалга ошириш, барча ҳарбий хизматчиларни ўқув жараёнига жалб этишга эътибор қаратди.

Ҳарбий хавфсизлик алоҳида масала сифатида кўтарилди. Руслан Жақсилиқов ҳарбий хизматчиларнинг жароҳатланиши ва ҳалок бўлиши масалаларига тўхталиб ўтди. Тинчлик даврида бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун барча мутасаддилар зарур чоралар кўриши зарурлигини таъкидлади.

Умуман олганда, ҳарбий хизмат кўплаб таҳдид қилувчи омиллар билан боғлиқлиги қайд этилди. Шу билан бирга, армия жамиятнинг бир бўлаги бўлганлиги сабабли бир қатор салбий ҳодисалар фуқаролик ҳаётидан Қуролли Кучларга ўтмоқда. Шу муносабат билан «Армияда ноль ўлим» дастури юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш топширилди, уларда ўлим ва жароҳатланиш сабабларини ҳар томонлама таҳлил қилиш белгиланди.

Дастурни ишлаб чиқишда Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари, фахрийлар ташкилотлари, таълим ва тиббиёт муассасалари вакиллари, психологларни жалб этиш зарур. Мазкур дастурни амалга оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичи Қуролли Кучларда ўлим ҳолатларини тўлиқ бартараф этиш бўлиши керак.

Йиғилишда мудофаа вазири тилсиз душманни ўчириш ва олов ичида қолган одамни қутқаришда кўрсатган жасорати учун ефрейторлар Абилайхан Омаров ва Талғат Абжановни идоравий «Ел қорғаны» медали билан тақдирлади. Тез ҳаракат қилиб, ўз вақтида ёрдамга келган бу ҳарбий хизматчиларнинг қаҳрамонлиги вазир Руслан Жақсилиқов томонидан намуна сифатида кўрсатилди.



Сўнгги хабарлар