ҚР Миллий банки: мослашувчан нарх режими олтин-валюта захираларининг сақланишини таъминлайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий банк мослашувчан нарх режимига амал қилишда давом этади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ой бошида Миллий жамғармадан республика бюджетига ўтказиш учун 4 миллион доллар сотилган. Кейинчалик ўтказма Миллий жамғарма томонидан амалга оширилди, шунинг учун Миллий жамғарманинг хорижий валютасини конвертация қилишга ҳожат қолмади», — деди Миллий банк раиси.

Унга кўра, май ойида инвестиция портфелини диверсификация қилиш мақсадида пенсия активларининг валюта улушини камида 30 фоиз ушлаб туриш мақсадида Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига валюта бозорида 74,5 миллион доллар харид қилинган.

«Қисқа муддатда тенге курсининг ўзгарувчанлиги геосиёсий вазиятнинг ўзгариши, маҳаллий иштирокчиларнинг кутганлиги ва жаҳон бозорларидаги вазиятга боғлиқ бўлади. Миллий банк бундан кейин ҳам мослашувчан валюта курси режимига амал қилади, бу эса номутаносибликларнинг тўпланишига йўл қўймайди ва олтин-валюта захираларининг сақланишини таъминлайди», — деди Ғалимжон Пирматов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар