ҚР Меҳнат вазирлиги ва Қозоғистон Европа бизнес ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Қозоғистон Европа бизнес ассоциацияси (бундан кейин - ҚЕБA) ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Томонлар меҳнат ва миграция қонунчилиги масалаларини муҳокама қилишди ва ҳамкорлик меморандумини имзоладилар, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Тадбирда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов, ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Aқмади Сарбасов, ҚЕБА Директорлар кенгаши раиси Ерлан Досимбеков, ҚЕБА ижрочи директори Юлия Кусаиди ва ҚЕБАнинг бошқа аъзолари иштирок этишди.

Онлайн учрашувда меҳнат ва миграция қонунчилигининг долзарб масалалари, хусусан, кадрлар билан таъминлаш, ходимларни хизмат сафарига юбориш, масофадан туриб ишлаш, хорижий ишчи кучини жалб қилиш, янги иш шакллари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Aқмади Сарбасов маъруза қилди. Маърузачи қонунчилик даражасида меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва Қозоғистон шароитида хорижий ишчи кучини жалб қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб берди.

Онлайн учрашув якунида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов ва ҚЕБА Директорлар кенгаши раиси Ерлан Досимбеков Ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ҳужжатга мувофиқ, томонлар сармоявий жозибадорликни ошириш, меҳнат ва миграция қонунчилигини такомиллаштириш, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ижтимоий ташаббусларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй -ҳаракатларни амалга оширадилар.

Сўнгги хабарлар