ҚР Ички ишлар вазирлиги хорижликларнинг ШИР олишига чеклов қўймаган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги вақтинча келган хорижликларнинг шахсий идентификация рақамларини олишига чекловлар киритмаган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Айни пайтда электрон ҳукумат портали орқали хорижликлар учун ШИРни олиш хизмати қўрсатилмаяпти. Шу муносабат билан вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати билан боғландик. Матбуот хизмати агентлик хорижликларнинг ушбу хизматдан фойдаланиши учун ҳеч қандай чекловлар қўймаганини таъкидлади.

«Ички ишлар вазирлиги ҳеч қандай чекловлар киритмаган. Ушбу хизматдан онлайн фойдаланиш eGov веб-сайтида техник сабабларга кўра тўхтатилган. Зарур ҳолларда хорижликлар Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказларига бориб, офлайн режимда ШИР олишлари мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, Қозоғистонда йил бошидан буён 90 100 нафар хорижий фуқарога ШИР берилган. Шундан 35 960 нафари Россия, 637 нафари Украина фуқаросидир.

Эслатиб ўтамиз, «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси матбуот хизмати ҳам Қозоғистонга вақтинчалик келган хорижликлар шахсий идентификация рақамини офлайн режимда олишлари мумкинлигини таъкидлаганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар