ҚР ФВВ вакиллари Европа Табиий офатлар хавфини камайтириш форумида иштирок этди

None
None
LISSABON. Kazinform – 24-26 ноябр кунлари Португалияда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Марат Қулдиков ва Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш департаменти бошлиғи Рустамбек Амриндан иборат Қозоғистон Республикаси делегацияси Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Европа форумида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Форумда табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай дастури устувор йўналишларини амалга ошириш, ногиронлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда табиий офатлар хавфини бошқариш усуллари, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда кўнгиллилик, муаммолар ва соҳадаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари М.М.Қулдиқов БМТ Бош котибининг табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича махсус вакили Мами Мизутори билан учрашув ўтказди. Қозоғистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари, хусусан, эрта огоҳлантириш тизимини ривожлантириш, морена кўллари мониторингини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар