ҚР Давлат даромадлари органлари барча текширувларни 1 февралгача тўхтатди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Давлат даромадлари органлари томонидан бошланган барча текширишлар 1 февралгача тўхтатилади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2022 йилнинг 1 февралига қадар давлат даромадлари органлари томонидан бошланган ва ташкил этилган солиқ ҳамда божхона текширувлари, шунингдек, товарлар чиқарилгандан кейин божхона ва бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни текшириш тўхтатилди», — дейилади хабарда.

Шундай қилиб, 1 февралга қадар давлат даромадлари органлари томонидан бошланган барча текширувлар тўхтатилади. Шу билан бирга, давлат даромадлари органлари ушбу санагача янги текширувлар тайинламайди. Бироқ, бу тадбиркорлик субъектларининг аризасига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан белгиланган текширишларга тааллуқли эмас.

«Шунингдек, 2022 йил 1 февралгача давлат даромадлари органлари томонидан камерал назорат ва солиқ қонунчилиги бузилишларини бартараф этиш бўйича билдиришномалар шакллантириш тўхтатилди», — дейилади Давлат даромадлари қўмитаси хабарида.


Сўнгги хабарлар