ҚР Бош вазири «Росатом» раҳбари билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Россия Қозоғистонда уран қазиб олишга сармоя киритишдан манфаатдор. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаиловнинг Қозоғистонга амалий ташриф билан келган «Росатом» бош директори Алексей Лихачев билан учрашуви чоғида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Суҳбат чоғида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, жумладан, уран қазиб олиш лойиҳалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, Россия икки давлатнинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида Қозоғистоннинг уран қазиб олиш саноатига янада сармоя киритишдан манфаатдор.

Атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича Алихан Смаилов ва Алексей Лихачев яқин ҳамкорликни давом эттиришга ва мавжуд лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун самарали ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Сўнгги хабарлар