ҚР Бош вазири: Ойига 2 миллион киши вакцина билан эмланиши керак

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда эмлаш жадвалига қатъий риоя қилиш керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Емлаш жадвалига қатъий риоя қилиш ва апрель ойда, шу билан май ва июнь ойларида, режа бўйича ойига 2 миллион киши эмланиши керак. Шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимиятларга жамоат жойлари, шу жумладан савдо марказларидан фойдаланган ҳолда, эмлаш имкониятини таъминлашни топшираман», - деди А. Мамин.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот вазирлиги ва ҳокимликлар билан биргаликда, эмлашнинг аҳоли учун аҳамияти тўғрисида хабардорликни оширишда давом эттириши керак.

«Жамият фақат санитария меъёрларига риоя қилиш ва эмлаш пандемия тарқалишини тўхтатиши, иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкинлигини тушуниши керак», - деди Бош вазир.

Аввал хабар қилинганидек, Асқар Мамин ҳудудларда санитария меъёрлари ва ниқоб режимига риоя қилишни кучайтириш бўйича кўрсатма берган.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар