ҚР Бош вазири Германиянинг қатор компаниялари раҳбарлари билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Svevind Energy GmbH, Linde AG, Redpath Deilmann Gmbh, Siemens Energy, Goldbeck Solar GmbH, Saria SE & Co. KG, Becker Mining Systems компаниялари, шунингдек Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат сайтига асосланиб хабар бермоқда.

Томонлар қайта тикланадиган энергия, газни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, машинасозлик, тоғ-кон ва металлургия ҳамда бошқа турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Бош вазир Германия Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкории ва йирик сармоядорларидан бири эканлигини қайд этди. 2005 йилдан бери Германиянинг Қозоғистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ҳажми қарийб 5,1 миллиард долларни ташкил этди. 2021 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 72 фоизга кўпайди ва 64,6 миллион доллардан ошди. 2021 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон ва Германия ўртасидаги товар айланмаси 26 фоизга ошиб, 1,2 миллиард долларга етди. Қозоғистонда энергетика, қишоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, машинасозлик, қурилиш ва логистика соҳаларида Германия капитали иштирокидаги 950 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Учрашувда Бош вазир ўринбосари Роман Скляр, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Aтамқулов, Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев, Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев, Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев, «Samruq-Qazyna» МИК бошқаруви раиси Aлмасадам Саткалиев,Қозоғистон Республикасининг Германиядаги Элчиси Даурен Карипов ва бошқалар иштирок этдилар.

Сўнгги хабарлар