ҚР Бош вазири чорвачиликни ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин чорвачиликни ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга ҳавола қилиб.

Тадбирда ҚР қишлоқ хўжалиги вазири С.Омаров қора молни қўпайтириш ва ҳудудларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

2019 йилда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми республикамизда валюта ҳисобида 2306 млрд тангани ташкил қилди, бу олдинги йил билан таққослаганда 12,5% ортиқдир.

Қора мол боши 4% (7,4 млн), йилқи 6,8% (2,8 млн) парранда 2% (44,3 млн) қўй 2,7% (16,9 млн) туя 3,5% (214,8 минг) чўчқа 2,9% (822,2 минг) кўпайган.

2019 йилда зотдор моллар чорвачилигини ривожлантиришни субсидиялаш ва соҳа самарадорлигини орттириш учун 115,7 млрд танга маблағ жалб қилинди. 840 оилавий ферма жами 82,2 минг қорамол сотиб олиш учун кредит олган.

2019 йил декабрь ойида Американинг «Tyson Foods» компанияси билан эришилган келишув ҳам юртимизда чорвачиликни ривожлантиришга ижобий таъсир қилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввал хабар қилганимиздек, ушбу келишувнинг биринчи навбати доирасида Қозоғистонда суткасига 2 минг бош қорамол гўштини қайта ишлаш қувватига эга замонавий комплекс қуриш кўзланган. Корхона нафақат ички бозор талабларини қондиради, балки хорижга гўшт маҳсулотларини экспорт қилишга ҳам имкон яратади. Шунинг натижасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг йиллик даромади 1 млрд АҚШ долларигача оширилади.

Йиғилишда қорамол сонини кўпайтириш, чорвачилик самарадорлигини ошириш, мол емлаш фермаларини ем-ҳашак билан таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ҳукумат раҳбари Қозоғистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга кўрсатмалар берди.


Сўнгги хабарлар