Қозоғистоннинг йирик корхоналарида энергетика менежерлари тайинланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Сенатда энергия тежаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларни тақдим этар экан, Қозоғистоннинг йирик корхоналарида энергетика менежерлари тайинланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакат истеъмолининг учдан бир қисмини ташкил этувчи йирик корхоналарда энергия тежамкорлиги бўйича масъул шахсларни жорий этиш, шунингдек, энергия тежамкорлиги бўйича Энергетика реестридаги барча объектларнинг 90 фоизини истеъмол қиладиган ТОП-100 та корхоналар учун энергия самарадорлиги бўйича кўрсаткичларни белгилаш таклиф этилмоқда, - деди Қайрбек Ўскенбаев.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг умумий истеъмоли йилига 160 миллион тонна шартли ёқилғини ташкил қилади. 1500 тонна стандарт ёқилғи ва ундан ортиқ истеъмол қилинадиган 927 та корхонада масъул шахслар пайдо бўлади. Уларнинг истеъмол қилиш ҳажми йилига 56,5 миллион тонна шартли ёқилғи ҳисобланади.

109 та энг кўп энергия сарфлайдиган корхона бўйича энергия самарадорлиги юзасидан мақсадли кўрсаткичлар белгиланади, жумладан:

- энергетика соҳасида 50 та;

- ишлаб чиқариш саноатида 30 та;

- ТККда 23 та;

- нефт ва газ соҳасида 4 та;

- транспорт соҳасида 2 та.

Уларнинг умумий истеъмоли йилига 51 миллион тонна шартли ёқилғини ташкил қилади.

Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида депутатлар «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электр энергетикаси, энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш масалалари ўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар