Қозоғистоннинг QAZVAC вакцинаси «Дельта» штаммидан самарали ҳимоя қилади - тадқиқот

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг «QazVac» вакцинаси «дельта» штаммидан самарали ҳимоя қилади. Бу натижани ҚР Таълим ва фан вазирлигининг биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Олимлар нейтраллаш реакциясини синаб кўришди, натижада маҳаллий «QazVac» вакцинаси билан эмланганлар антитаначаларнинг юқори даражасини кўрсатди. Вирусни зарарсизлантирадиган антитаначалар клиник синовларда қатнашган кўнгиллиларнинг 90 фоиздан кўпроғида аниқланган.

Шунингдек, лаборатория ҳайвонларида ҳам тажрибалар ўтказилди. «QazVac» вакцина билан эмлангандан кейин ҳамстерларда ҳосил бўлган антитаначалар коронавируснинг «ҳинд штаммини» зарарсизлантириши аниқланди.

«Биз «QazVac» вакцинаси томонидан яратилган антитаначаларнинг «ухань», «британ альфа», «ҳинд дельта» каби коронавируснинг янги штаммларини зарарсизлантириш қобилиятини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказдик. Натижалар шуни кўрсатдики, эмлашдан кейинги антитаначалар иммунитетни мустаҳкамлайди ва вируснинг барча уч турини зарарсизлантиришга қодир. Шунингдек, биз лаборатория ҳайвонлари бўйича тажрибалар ўтказдик: биз «QazVac» вакцинаси билан эмланган ва вакцина олмаган лаборатория ҳамстерларини олдик. Бироз вақт ўтгач, биз уларга дельта штаммини юқтирдик. Натижада, эмланмаган ҳамстерлар коронавируснинг дельта штаммига чалинган. «QazVac» вактцинаси билан эмланган ҳайвонлар касалланмаган ва «дельта» вируси штаммидан ҳимояланган», - дейди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Фан қўмитаси биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти бош директори Кунсулу Закарья.

Олинган маълумотлар «QazVac»нинг коронавирус мавжуд штаммларига қарши самарадорлигини, шу жумладан маҳаллий вакцинанинг «дельта» штаммидан ҳимоя қилиш қобилиятини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши «QazVac» вакцинаси ҚР Таълим ва фан вазирлиги Фанлар қўмитасининг биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган. 60 йилдан ортиқ тарихга эга, у биологик хавфсизлик, вирусология, микробиология, иммунология соҳасида катта тажрибага эга. Институт олимлари 60 дан ортиқ турдаги дори-дармонларни, шу жумладан 30 та вакцинани, 16 та тест-тизимини ва 15 дан ортиқ турли хил биологик маҳсулотни ишлаб чиқди ва амалиётга жорий этди. Сўнгги 10 йил ичида институтда қуш ва чўчқа гриппига қарши маҳаллий вакциналарни ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди.

Сўнгги хабарлар