Қозоғистоннинг коронавирусга қарши яна битта вакцинаси ЖССТ рўйхатидан ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг коронавирусга қарши яна битта вакцинаси номзод вакцина сифатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатидан ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон миллий аграр университети Халқаро вакцинология маркази директори Қайсар Табинов Facebook саҳифасида ёзди.

Вакцина ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҚазМАУ Халқаро вакцинология маркази ва Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг М.Айқимбаев номидаги ўта хавфли инфекцияларни ўрганиш миллий маркази томонидан биргаликда ишлаб чиқилган. Ҳозирда у клиникадан олдин текширувдан ўтмоқда.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар