Қозоғистоннинг қайси вилоятларига кўпроқ инвестиция жалб қилинган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов ҳудудларга инвестициялар жалб этиш кўрсаткичлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Асосий капиталга 10,6 трлн тенге миқдорида инвестиция жалб қилинди. Инвестицияларнинг ўсиши 13та ҳудудда кузатилди. Энг юқори кўрсаткичлар Туркистон вилоятида (66,7%) ва Чимкент шаҳрида (56,4%) кузатилмоқда. Камайишлар 4 та ҳудудда қайд этилди. Бу Ғарбий Қозоғистон (-28,2%), Қизилўрда (-26,7%), Атирау (-23,1%) ва Қарағанди (-15,5%) вилоятлари», - деди Руслан Даленов Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаган ҳолда, инвестициялар ҳажми ўсиб бормоқда. Уларнинг ўсиши 17,3 фоизни ташкил этади.

«10 ой давомида ташқи савдо айланмаси 70,5 миллиард долларни ташкил этди. Экспорт 39,2 миллиард долларни, импорт 31,3 миллиард долларни ташкил этди. Шундай қилиб, савдо баланси 7,9 миллиард доллар даражасида сақланиб қолди», - деди вазир.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар