Қозоғистоннинг халқаро резервлари қарийб 30 миллиард долларга яқинлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил феврал ойи охирида Қозоғистоннинг халқаро резервлари кўлами 29,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 фоизга (29,1 миллиард доллар) ва шу йилнинг январ ойига нисбатан 1,9 фоизга кўп, дея хабар беради Kazinform мухбири Finprom.kzга таяниб.

Апрел ойига келиб захираларнинг валюта қисми сезиларли даражада камайди ва 9,6 миллиард долларни ташкил этди. 2015 йил феврал ойида унинг ҳажми 21,3 миллиард долларни ташкил этганди. Эвазига, халқаро захирадаги олтин миқдори катта суръатлар билан ўсиб бормоқда. Йил давомида Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари таркибидаги монетар олтин ҳажми 33,7 фоизга ёки 5,1 миллиард долларга ўсиб, 20,3 миллиард долларга етди. Сўнгги 5 йил ичида олтин захираларининг улуши 26,1% дан 67,9% гача ўсди.

Умуман олганда, халқаро захираларнинг ўсиши олтин сотиб олиш операциялари, шунингдек, олтиннинг жаҳон бозоридаги нархининг ўсиши ҳисобига юз берди. Шундай қилиб, 2020 йил 31 март ҳолатига кўра олтиннинг 1 унцияси нархи йил бошидан 5,4% га ўсиб, 1618,3 долларни ташкил этди.

Шуни таъкидлаш керакки, кўплаб ривожланган давлатлар мамлакатнинг олтин-валюта захираларида олтиннинг катта улушига эга. Масалан, Европа Иттифоқидаги давлат захираларидаги олтиннинг улуши ўртача 58,6%ни ташкил қилади. Шу йилнинг март ойида АҚШ дунёдаги энг катта олтин захирасига эга бўлди. Мамлакатда 8,1 минг тонна олтин бор. Олтин захиралари бўйича Қозоғистон дунёда 15-ўринда туради. Мамлакатда 386,5 тонна олтин бор.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар