Қозоғистоннинг ЕОИИда божхона тўловларидан ижобий сальдоси 480 миллиард тенгени ташкил қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон импорт божхона тўловларининг ижобий сальдосига эга. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Импорт божхона тўловларига келсак, уларни тақсимлашнинг бутун даври давомида Қозоғистон умуман олганда 480 миллиард тенге миқдорида ижобий салдога эга, яъни Қозоғистон бошқа мамлакатларга берганидан кўра кўпроқ олади. Айни пайтда ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиёти барқарорлигини ошириш, жумладан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича Олий даражали Ишчи гуруҳ (ОДИГ) ташкил этилган», — деди Алихан Смаилов депутат сўровига жавобан .

Ҳукуматда қайд этилганидек, ОДИГ таркибига Иттифоққа аъзо давлатларнинг иқтисодиёт, молия вазирлари ва марказий банклари раислари киради. ОДИГ устувор иқтисодий чора-тадбирлар рўйхатини тузди, унда чора-тадбирлар, жумладан, миллий валюталарда ҳисоб-китоблар механизмини ишлаб чиқиш ва импорт божхона тўловлари суммаларини ўтказиш тартиби кўзда тутилган.

«Ҳозирги вақтда Ҳукумат ЕОИИдаги иқтисодий вазиятни кузатишда давом этмоқда ва агар керак бўлса, Иттифоқ тўғрисидаги шартномага мувофиқ чоралар кўрилади. Шундай қилиб, бугунги кунда Ҳукумат томонидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда», — дея ишонч билдирди Бош вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар