Қозоғистоннинг энг яхши ҳамшираси аниқланди

None
None
ALMATY. Кazinform - Алмати Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги маркази ходими Маржан Атагелдиева 2021 йилнинг энг яхши ҳамшираси деб топилди, деб хабар беради Кazinform мухбири марказ матбуот хизматига таяниб.

Республика танлови ғолиби – Маржан Атагелдиева Талғар олий тиббиёт коллежи ва Каспий ижтимоий университетини ҳамширалик иши йўналиши бўйича тамомлаган.

Алматилик ҳамшира, 19 йиллик тиббий тажрибага эга Маржан Атагелдиева 10 йилдан буён Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги марказида ишлайди.

«Республика танлови мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб онлайн тарзда ўтказилди. Ҳамкасбларимнинг катта ёрдами эвазига ғалаба қозондим.Жамоам менга катта ёрдам берди. Улар мени маънавий қўллаб-қувватлашди, бундай қўллаб-қувватлашнинг катта ёрдами тегади», — деди Маржан Атагелдиева.

Ҳамширанинг сўзларига кўра, ушбу танлов унинг тиббиёт соҳасида янада такомиллашишига туртки бўлди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар