+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистоннинг эмлаш паспорти қайси мамлакатларда амал қилади?

15 Июнь 11:36
Баҳам кўринг:
Қозоғистоннинг эмлаш паспорти қайси мамлакатларда амал қилади?

NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳозирда Қозоғистоннинг эмлаш паспорти уч мамлакатга сайёҳ сифатида кириш учун амал қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 5 млн 230 минг киши вакцинанинг I-компоненти билан эмланди COVAX: Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси етказиб берилади Қозоғистонда қанча одам коронавирусга қарши эмланди

Бу ҳақда Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифинг чоғида сўзлаб берди.

«Умуман олганда, ҳозирги кунда кўплаб мамлакатлар сайёҳларни ПЗР тестлари ва эмлаш паспортлари билан қабул қилишмоқда. Айни пайтда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа давлатларнинг ҳукуматлари билан музокаралар олиб бормоқда. Масалан, бугунги кунда Мўғулистон, Таиланд ва Венгрия сайёҳларга бизнинг эмлаш паспортларимиз билан кириш имкониятини беради. Биз бундай мамлакатлар сонини кўпайтириш устида ишлаяпмиз», - деди Дастан Риспеков.

Шунингдек, у Малдив ороллари расмийлари билан Қозоғистон эмлаш паспорти орқали сайёҳларни қабул қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтди.

«Ҳозирда Қозоғистон Республикаси фуқаролари Малдив оролларига ташриф буюриш учун ПЗР тестидан ўтишлари керак. Малдив ороллари ҳукумати бизнинг эмлаш паспортимиз билан танишмоқда. Бу масала ҳал бўлганидан сўнг, ушбу мамлакатга ПЗР тестисиз эмлаш паспорти билан кириш мумкин бўлади», - деди қўмита раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив