Қозоғистоннинг бош экологи сув масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди

None
None
TASHKENT. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан бирга Тошкентга ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб Kazinform хабар бермоқда.

«Бир қатор муҳим масалалар борасида Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган», - дейилади вазирлик хабарида.

Муҳокама қилинадиган масалалар қаторида сув муносабатлари соҳасидаги ҳамкорлик бўйича «Йўл картаси» лойиҳаси ҳам бор.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисида келишув бўлади.


Сўнгги хабарлар