Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида янги олма боғлари пайдо бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида янги олма боғлари пайдо бўлади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда олманинг умумий истеъмоли 344,3 минг тоннани, импорт 144 минг тоннани ташкил қилмоқда. 6,6 минг гектар майдонда янги интенсив боғларни барпо этиш орқали ички бозорни тўйинтириш кутилмоқда», - деди Сапархан Омаров Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, янги боғларни барпо этиш асосий боғдорчилик ҳудудларида: Алмати, Жамбил ва Туркистон вилоятлари ва Чимкент шаҳрида тавсия этилади.

«Ҳар йили боғларни экиш ўртача 2 минг гектарни ташкил этади, бу аста-секин тўлиқ мева бериб, олма етишмовчилигини қоплаш ва 2024 йилда ўз-ўзини тўлиқ таъминлашга имкон беради», - деб якунлади вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар