Қозоғистоннинг 11 та ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «Қазгидромет» РДК 14 июн куни бир қатор ҳудудларда ноқулай об-ҳаво муносабати билан огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Кундузи Манғистау вилоятининг ғарби ва жанубида чақмоқ бўлиши мумкин. Вилоят ғарби, шимоли ва марказида чанг бўрони бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи вилоят жанубида 38 даража иссиқ бўлади.

Ақмола вилоятининг шимолий, жануби-шарқий ва жануби-ғарбий қисмида чақмоқ, дўл ва довул бўлиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбдан эсган шамол тезлиги секундига 15-20 м гача кучайиши мумкин.

Қарағанда вилояти шимоли ва шарқида чақмоқ чақиб, дўл ёғиши мумкин. Шамол шимоли-ғарб, ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Эрталаб ва кундузи Қостанай вилоятининг шимоли ва шарқида чақмоқ, дўл ва довул бўлиши кутилмоқда. Кундузи шамол шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида чақмоқ, дўл ва довул бўлиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбий йўналишда эсади, чақмоқ чақаётганда тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Кечаси Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. 14 июн куни кечаю кундуз чақмоқ чақиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбий ғарбдан секундига 15-20 м тезликда эсади. Вилоятнинг шимоли ва шарқида шамол тезлиги 25 м/с гача кучаяди.

Кундузи Қизилўрда вилояти марказида чанг бўрони кутилмоқда. Кундузи вилоят марказида шимолдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Ёнғин хавфи мавжуд.

Кундузи Павлодар вилоятининг жанубида чақмоқ чақиб, дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан секундига 15-20 м тезликда эсади.

Кундузи Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин. 14 июнда тоғли ҳудудларда, вилоятнинг шимоли-ғарби ва шарқида, тоғли ҳудудларда чақмоқ чақиб, дўл ва довуллар бўлиши кутилмоқда. Кундузи шамолнинг тезлиги секундига 23 м га етади.

Кундузи Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Вилоятнинг шимоли, ғарби ва шарқида чаымоы чақади, довул бўлади ва дўл ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг жануби-ғарбий қисмида туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-ғарб ва шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида чақмоқ чақиб, довул бўлади. Шамол шимоли-ғарбий йўналишда эсади, чақмоқ чақаётганда 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар